Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда

Дата публикации: 23-09-2026 09:10:31

Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Основное содержимое страницы с новостью.

Президентнинг 21.09.2026 йилдаги  ПҚ-345-сонли «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди 

Хавфсиз иш жойини таъминлашнинг асосий вазифалари:

  • тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, жинсий шилқимлик, психологик тазйиқ, таъқиб, камситиш ва ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олишнинг самарали тизимини жорий этиш;
  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни қабул қилишни рақамлаштириш, уларни холисона баҳолаш ва назорат қилиш;
  • меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
  • ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликларни яширишнинг олдини олиш.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, нодавлат корхона ва муассасаларда Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.

2026 йил 1 декабрга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ахборот тизимларида «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот порталини ишга тушириш режалаштирилган. У қуйидагиларни таъминлайди:

  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни онлайн қабул қилиш;
  • Портал орқали тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни текшириш, далиллар тўплаш, хулосалар тайёрлаш, маълумотлар алмашиш ва мулоқот қилиш;
  • текширувлар ўтказиш жараёнлари билан боғлиқ маълумотларни сақлаш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни «112» ягона диспетчерлик хизмати орқали ваколатли органларга юбориш.

Шунингдек, нодавлат ташкилотлар учун «dmi.mehnat.uz» ахборот тизимида ушбу механизмдан фойдаланиш имконияти яратилади. 

Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат жамоаларига ички меҳнат тартиби қоидалари доирасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш ёки меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолаш тавсия этилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда012.2129-09-2026
2Янги пенсия стратегияси: солиқ имтиёзлари ўрнига бизнес учун субсидиялар016.1923-09-2026
3Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади010.8322-09-2026
4Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди06.5822-09-2026
5Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак012.6424-09-2026
6Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда07.4421-09-2026
7Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда014.2825-09-2026
8Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади010.9125-09-2026
9Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади016.528-09-2026
10Председатель КНР Си Цзиньпин потребовал устранить риски для страны и общества06.8529-09-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 9.47. Источник: www.norma.uz.