Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Ўзбекистонда савдо соҳаси маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилмоқда

Дата публикации: 17-10-2026 10:17:45

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 170,5 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот савдо соҳасида фаолият юритган. Бу мамлакатдаги жами фаол корхона ва ташкилотларнинг 27,5 фоизини ташкил этади. Савдо тармоғи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича ҳам етакчи ўринда турибди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига республикада жами 621,1 мингта корхона […]
Сообщение Ўзбекистонда савдо соҳаси маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилмоқда появились сначала на Ўзбекистон Янгиликлари.


Основное содержимое страницы с новостью.

- Advertisement -

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 170,5 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот савдо соҳасида фаолият юритган. Бу мамлакатдаги жами фаол корхона ва ташкилотларнинг 27,5 фоизини ташкил этади. Савдо тармоғи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича ҳам етакчи ўринда турибди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига республикада жами 621,1 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатган. Уларнинг 170 555 таси савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакатдаги ҳар тўртта корхонадан қарийб биттаси савдо тармоғида ишлаётганини англатади.

Савдо соҳаси хорижий сармояларни жалб қилишда ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Октябрь ойи бошида Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 029 та корхона фаолият юритган. Шундан 7 860 таси савдо соҳасига тўғри келиб, уларнинг умумий сонидаги улуши тахминан 35,7 фоизни ташкил этган.

Шундай қилиб, мамлакатда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг учдан биридан кўпроғи савдо тармоғида иш олиб бормоқда.

В. Новиков

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистонда газ қазиб олиш 16,3 фоизга камайди, ўғирланган ёқилғи қиймати 390 млрд сўмдан ошди010.8915-10-2026
2Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди012.3717-10-2026
3Тошкентда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича TURON халқаро бизнес клуби очилади010.0917-10-2026
4Ўзбекистонда энг кўп талабалар 19 ёшда024.4117-10-2026
5Иш жойларида номақбул ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Миллий дастур ишга тушди05.3716-10-2026
6Ўзбекистон ёшлари Жаҳон озиқ-овқат форумида халқаро тажриба ва ташаббусларини тақдим этди06.5615-10-2026
7Наманганда 5,2 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди012.317-10-2026
8Эмланган моллар ҳам касалланмоқда: Ўзбекистонда оқсил касаллиги нега кучайди?07.922-04-2026
9Янги Тошкентда инвестиция лойиҳалари учун онлайн таклифлар қабул қилинадиган платформа ва бот ишга туширилди08.4517-10-2026
10Госдолг Узбекистана в 2025 году вырос на 16,4%, до $47 млрд0721-07-2026

Классификация: Экономика. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 10.71. Источник: nuz.uz.