Бир оиланинг тарихи бир неча мамлакат ва давр билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аждодларни излаш, архив ҳужжатларини топиш ва урушда бедарак йўқолган яқинлар тақдирини аниқлашни нимадан бошлаш керак?
https://sputniknews.uz/20261021/oila-tarix-tiklash-61366393.html
Оила тарихини қандай тиклаш мумкин: мутахассис билан суҳбат
Оила тарихини қандай тиклаш мумкин: мутахассис билан суҳбат
Sputnik Ўзбекистон
Оила шажарасини қандай тиклаш мумкин? Мутахассис аждодлар ҳақида маълумот излаш, Россия архивлари ва ФҲДЁ ҳужжатлари билан ишлаш, урушда бедарак йўқолган қариндошлар тақдирини аниқлаш йўлларини тушунтирди.
2026-10-21T10:51+0500
2026-10-21T10:51+0500
2026-10-21T12:10+0500
видео
россия
тарих
марказий осиё
улуғ ватан уруши
интервью
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (фҳдё)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61372026_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_51c10648440c65c73bdba1311eb10ebf.jpg
Ҳар бир оиланинг ўз тарихи бор. Вақт ўтиши билан бу тарихнинг айрим саҳифалари унутилади, баъзи воқеалар фақат хотираларда, энг яхши ҳолатда эса хатлар, ҳужжатлар ва фотосуратларда сақланиб қолади. Бугун ана шу тарихни қайта тиклаш мумкинми? Аждодлар ҳақидаги маълумотларни қаердан ва қандай излаш керак? Бу саволларга мутахассис Sputnik билан суҳбатда жавоб бердиЎзбекистонда яшовчи кўплаб оилаларнинг тарихи Россия билан умумий ўтмишнинг турли даврлари билан чамбарчас боғлиқ. Қолаверса, оила тарихига оид ҳужжатлар фақат аждодлар яшаган ҳудудда эмас, бошқа мамлакатлар архивларида ҳам сақланган бўлиши мумкин. Шу боис Россия архивларидан маълумот излаш Ўзбекистондаги айрим оилалар учун ҳам аҳамиятли.Sputnik мухбири аждодлар тарихини ўрганиш бўйича шахсий тажрибасига эга мутахассис билан суҳбатлашди.Владимир Пинаев — П. Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университети (РХДУ) Экология институти доценти, Россия Табиий ресурслар ва экология вазирлиги ҳузуридаги анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, "Авлод экологияси" касбий-талабалар бирлашмаси куратори.Суҳбат давомида мутахассис қуйидаги саволларга жавоб берди ва амалий тавсиялари билан ўртоқлашди:Бундан ташқари, Владимир Пинаев РХДУ ва ўзбекистонлик кўнгиллилар ҳамкорлигида "Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари" электрон тўпламини яратиш бўйича қўшма лойиҳани йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.Аждодларингиз ҳақидаги изланишларни нимадан бошлаш, қайси архивларга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатлар оилангиз тарихининг унутилган саҳифаларини очиб бериши мумкинлиги ҳақида видеосуҳбатимизда батафсил билиб олинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
видео, россия, тарих, марказий осиё, улуғ ватан уруши, интервью, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (фҳдё), видео
видео, россия, тарих, марказий осиё, улуғ ватан уруши, интервью, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (фҳдё), видео
10:51 21.10.2026 (янгиланди: 12:10 21.10.2026)
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бир оиланинг тарихи бир неча мамлакат ва давр билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аждодларни излаш, архив ҳужжатларини топиш ва урушда бедарак йўқолган яқинлар тақдирини аниқлашни нимадан бошлаш керак?
Ҳар бир оиланинг ўз тарихи бор. Вақт ўтиши билан бу тарихнинг айрим саҳифалари унутилади, баъзи воқеалар фақат хотираларда, энг яхши ҳолатда эса хатлар, ҳужжатлар ва фотосуратларда сақланиб қолади. Бугун ана шу тарихни қайта тиклаш мумкинми? Аждодлар ҳақидаги маълумотларни қаердан ва қандай излаш керак? Бу саволларга мутахассис Sputnik билан суҳбатда жавоб берди
Ўзбекистонда яшовчи кўплаб оилаларнинг тарихи Россия билан умумий ўтмишнинг турли даврлари билан чамбарчас боғлиқ.
Кимнингдир аждодлари совет йилларида ишлаш учун бошқа ҳудудларга кўчиб борган ёки Ўзбекистонга келиб қолган бўлса, бошқаларининг тақдири Иккинчи жаҳон уруши даврида Марказий Осиё билан боғланган. Айрим оилалар тарихи эса Россия империяси даврига бориб тақалади.
Қолаверса, оила тарихига оид ҳужжатлар фақат аждодлар яшаган ҳудудда эмас, бошқа мамлакатлар архивларида ҳам сақланган бўлиши мумкин. Шу боис Россия архивларидан маълумот излаш Ўзбекистондаги айрим оилалар учун ҳам аҳамиятли.
Sputnik мухбири аждодлар тарихини ўрганиш бўйича шахсий тажрибасига эга мутахассис билан суҳбатлашди.
Владимир Пинаев — П. Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университети (РХДУ) Экология институти доценти, Россия Табиий ресурслар ва экология вазирлиги ҳузуридаги анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари, "Авлод экологияси" касбий-талабалар бирлашмаси куратори.
У Ўзбекистонда туриб Россия архивларидан аждодлари ва қариндошлари ҳақида маълумот излаётганлар учун босқичма-босқич қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтирди.
Суҳбат давомида мутахассис қуйидаги саволларга жавоб берди ва амалий тавсиялари билан ўртоқлашди:
Маълумот жуда кам бўлса, қидирувни нимадан бошлаш керак? Бошқа мамлакатда, масалан, Ўзбекистонда туриб Россиянинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари, кўп функцияли марказлари (МФЦ) ва архивлари билан қандай ишлаш, сўровларни қандай юбориш мумкин?
Инқилобдан олдинги даврга оид маълумотларни қаердан излаш керак? Метрик китоблар, черков қайдномалари ва бошқа тарихий ҳужжатлар ёрдамида аждодларнинг туғилган санаси, никоҳи ҳамда қариндошлик ришталарини қандай аниқлаш мумкин?
Оиланинг ҳарбий тарихини қандай тиклаш мумкин? Электрон архивлар ва махсус маълумотлар базаларидан қандай фойдаланиш, минглаб фамилиядошлар орасидан айнан керакли инсонни қайси маълумотлар орқали ажратиб олиш мумкин?
Агар урушда қатнашган қариндош бедарак йўқолган ёки унинг исми ёдгорликка киритилмаган бўлса, нима қилиш керак? Зарур ҳужжатларни қандай тўплаш, маҳаллий ҳарбий комиссариатга расмий сўров юбориш ва жангчининг исмини хотира лавҳасида абадийлаштириш учун қандай ҳаракат қилиш лозим?
Бундан ташқари, Владимир Пинаев РХДУ ва ўзбекистонлик кўнгиллилар ҳамкорлигида "Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари" электрон тўпламини яратиш бўйича қўшма лойиҳани йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Аждодларингиз ҳақидаги изланишларни нимадан бошлаш, қайси архивларга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатлар оилангиз тарихининг унутилган саҳифаларини очиб бериши мумкинлиги ҳақида видеосуҳбатимизда батафсил билиб олинг.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Otsailean hotzaldia albiste al da? | 0 | 10 | 01-02-2012 |
| 2 | Умрбод қамоқ, оиладаги зўравонлик ва бепул адвокат — Болалар омбудсмани билан интервью | 0 | 7.26 | 21-10-2026 |
| 3 | OzodMikrofon: “Дадам аямни уриб ўлдириб қўйгунча жим қараб тураверасизларми?” | 0 | 10 | 29-01-2022 |
| 4 | Алифбо, сунъий интеллект ва тушунарли ҳужжатлар: ўзбек тили қандай ривожланади? | 0 | 11.23 | 21-10-2026 |
| 5 | “Ташакурнома ёздириб олишдию, лекин болалар пулини уриб қолишди” | 0 | 10 | 16-09-2020 |
| 6 | Epailearen eskubideak gainerakoena deuseztu? | 0 | 0 | 19-02-2018 |
| 7 | “18 яшар ўғлим қотилларидан бири судланмади” | 0 | 26.67 | 29-07-2021 |
| 8 | Што каштоўнейшае для людзей, сэкс ці блізкасць? Даследчыкі пераконваюць, што блізкасць перамагае, бо яе нельга купіць | 0 | 7.66 | 15-02-2026 |
| 9 | Чаму жанчыны жывуць даўжэй? Справа не ў шкодных звычках | 0 | 10 | 07-06-2026 |