Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото

Дата публикации: 20-10-2026 14:47:00

Чорсу — Тошкент тарихи ва миллий анъаналар уйғунлашган маскан. Ранг-баранг расталар, янги нон ифори ва кабоб тутуни кўҳна шаҳарнинг бетакрор руҳини акс эттиради.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20261020/chorsu-gastronomiya-foto-61331487.html

Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото

Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото

Sputnik Ўзбекистон

Тошкентнинг машҳур Чорсу бозори — миллий таомлар, ранг-баранг расталар ва бетакрор меъморчилик уйғунлашган маскан. Эски Жўва тарихи, бозорнинг машҳур гумбазлари ва гастрономик анъаналари ҳақида фоторепортаж.

2026-10-20T19:47+0500

2026-10-20T19:47+0500

2026-10-21T22:18+0500

чорсу

тошкент

бозор

фото

миллий таомлар

ўзбекистон

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61332997_0:0:1536:864_1920x0_80_0_0_bfa7bcc56c3c691650e9accae7a3d1b4.png

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Бахром Хатамов. Тошкентнинг тарихи ва ўзига хос руҳини Чорсу бозорисиз тасаввур қилиш қийин. Эски Жўва номи билан ҳам машҳур бўлган бу маскан асрлар давомида савдо-сотиқ, учрашув ва мулоқот марказларидан бири бўлиб келган. Бугун ҳам бозор ўзининг бетакрор муҳити ва шарқона меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб келмоқда.Бу ерда қип-қизил анорлар, тилларанг туршаклар, турли ёнғоқлар, сершира мевалар ва сабзавотлар кўзни қувонтиради. Расталарда хушбўй патирлар, янги сут маҳсулотлари, қурут ва сузмалар харидорларга таклиф этилади. Сотувчи ва харидорлар ўртасидаги самимий суҳбатлар, қизғин савдолашувлар ва меҳмонларнинг қизиқиши бозорга алоҳида файз бағишлайди.Миллий таомлар тайёрланадиган расталарда эса мангаллардан кўтарилаётган енгил тутун, кабоб ва бошқа таомларнинг иштаҳа очувчи ҳиди Чорсунинг ўзига хос муҳитини янада бойитади.Бироқ Чорсунинг қадри фақат савдо расталарининг тўкинлиги ва миллий таомларида эмас. Унинг меъморий қиёфаси ҳам пойтахтнинг энг таниқли рамзларидан бирига айланган. Маҳобатли феруза гумбаз, геометрик шаклдаги том конструкциялари ва савдо павильонлари замонавий муҳандислик ечимлари билан шарқ меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган."Эски Жўва" бозорининг ҳозирги меъморий мажмуаси 1985–1990 йилларда меъморлар Владимир Азимов ва Собир Одилов лойиҳаси асосида барпо этилган. Лойиҳанинг асосий ғояларидан бири замонавий савдо мажмуасини кўҳна Тошкентнинг тарихий муҳити билан уйғунлаштириш эди.Бозорнинг меъморий ўзига хослиги ва уни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида "Ташгипрогор" АЖ лойиҳалар бош меъмори Александр Калисламов сўзлаб берди. У кўп йиллардан буён фуқаролик ва саноат биноларини лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.Бозорнинг ҳақиқий жозибасини эса, аввало, инсонлар яратади. Эрта тонгдан маҳсулотларини пештахталарга жойлаштираётган сотувчилар, ўз ҳунарини намойиш этаётган усталар, харидорлар ва шаҳар меҳмонлари Чорсунинг жонли муҳитини шакллантиради. Бу ерда ҳар бир раста ўзига хос ҳикояни сўзлаётгандек, ҳар бир учрашув эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатларни ёдга солади.Шу боис бундай масканларни асраб-авайлаш нафақат меъморий меросни, балки шаҳарнинг маданий хотираси ва ўзига хос ҳаёт тарзини сақлаш учун ҳам муҳимдир.Чорсу Тошкент билан бирга ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, у ўтмиш ва бугунги кун ўртасидаги узвий боғлиқликни сақлаб келаётган ноёб масканлигича қолмоқда.Бозорнинг асл қиёфасини эса суратлардаги самимий чеҳралар, ёрқин ранглар, гавжум расталар, тилларанг нонлар ва ошхоналар узра кўтарилаётган енгил тутун айниқса таъсирчан ифодалайди.Чорсу — шунчаки бозор эмас. Бу Тошкентнинг кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш мумкин бўлган жонли тарихидир.

ўзбекистон

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61332997_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_66d8af39721002a4f89336cb71ebba78.png

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

чорсу , фото, тошкент, бозор, фото, миллий таомлар, ўзбекистон

чорсу , фото, тошкент, бозор, фото, миллий таомлар, ўзбекистон

Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото

19:47 20.10.2026 (янгиланди: 22:18 21.10.2026)

Oбуна бўлиш

Эксклюзив

Чорсу — Тошкент тарихи ва миллий анъаналар уйғунлашган маскан. Ранг-баранг расталар, янги нон ифори ва кабоб тутуни кўҳна шаҳарнинг бетакрор руҳини акс эттиради.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Бахром Хатамов. Тошкентнинг тарихи ва ўзига хос руҳини Чорсу бозорисиз тасаввур қилиш қийин. Эски Жўва номи билан ҳам машҳур бўлган бу маскан асрлар давомида савдо-сотиқ, учрашув ва мулоқот марказларидан бири бўлиб келган. Бугун ҳам бозор ўзининг бетакрор муҳити ва шарқона меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб келмоқда.

Бу ерда қип-қизил анорлар, тилларанг туршаклар, турли ёнғоқлар, сершира мевалар ва сабзавотлар кўзни қувонтиради. Расталарда хушбўй патирлар, янги сут маҳсулотлари, қурут ва сузмалар харидорларга таклиф этилади. Сотувчи ва харидорлар ўртасидаги самимий суҳбатлар, қизғин савдолашувлар ва меҳмонларнинг қизиқиши бозорга алоҳида файз бағишлайди.

Миллий таомлар тайёрланадиган расталарда эса мангаллардан кўтарилаётган енгил тутун, кабоб ва бошқа таомларнинг иштаҳа очувчи ҳиди Чорсунинг ўзига хос муҳитини янада бойитади.

Бироқ Чорсунинг қадри фақат савдо расталарининг тўкинлиги ва миллий таомларида эмас. Унинг меъморий қиёфаси ҳам пойтахтнинг энг таниқли рамзларидан бирига айланган. Маҳобатли феруза гумбаз, геометрик шаклдаги том конструкциялари ва савдо павильонлари замонавий муҳандислик ечимлари билан шарқ меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган.

"Эски Жўва" бозорининг ҳозирги меъморий мажмуаси 1985–1990 йилларда меъморлар Владимир Азимов ва Собир Одилов лойиҳаси асосида барпо этилган. Лойиҳанинг асосий ғояларидан бири замонавий савдо мажмуасини кўҳна Тошкентнинг тарихий муҳити билан уйғунлаштириш эди.

Бозорнинг меъморий ўзига хослиги ва уни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида "Ташгипрогор" АЖ лойиҳалар бош меъмори Александр Калисламов сўзлаб берди. У кўп йиллардан буён фуқаролик ва саноат биноларини лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

"Тахминан беш йил аввал “Ташгипрогор” АЖ жамоаси Чорсу бозорини реконструкция қилиш ишлари билан шуғулланган. Бозор мажмуасидаги барча гумбазлар ҳам институтимиз мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган. Бироқ Чорсунинг қадри фақат унинг ўзига хос гумбазлари билан чекланмайди. Бу — меъморий ечимлар одамлар ҳаракатини тартибга соладиган, савдо-сотиқ учун қулай шароит яратадиган ва шарқ бозорининг кўп асрлик анъаналарини сақлашга хизмат қиладиган яхлит жамоат маконлари мажмуасидир", — деди Александр Калисламов.

Бозорнинг ҳақиқий жозибасини эса, аввало, инсонлар яратади. Эрта тонгдан маҳсулотларини пештахталарга жойлаштираётган сотувчилар, ўз ҳунарини намойиш этаётган усталар, харидорлар ва шаҳар меҳмонлари Чорсунинг жонли муҳитини шакллантиради. Бу ерда ҳар бир раста ўзига хос ҳикояни сўзлаётгандек, ҳар бир учрашув эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатларни ёдга солади.

Шу боис бундай масканларни асраб-авайлаш нафақат меъморий меросни, балки шаҳарнинг маданий хотираси ва ўзига хос ҳаёт тарзини сақлаш учун ҳам муҳимдир.

"Бундай масканларни янгилаш жараёнида фақат бино конструкциялари ва ташқи қиёфасини эмас, балки бозорнинг одатий ҳаёт тарзини, одамларга яқин муҳитини ва тарихий атроф билан боғлиқлигини ҳам сақлаб қолиш муҳим", — дея таъкидлади Александр Калисламов.

Чорсу Тошкент билан бирга ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, у ўтмиш ва бугунги кун ўртасидаги узвий боғлиқликни сақлаб келаётган ноёб масканлигича қолмоқда.

Бозорнинг асл қиёфасини эса суратлардаги самимий чеҳралар, ёрқин ранглар, гавжум расталар, тилларанг нонлар ва ошхоналар узра кўтарилаётган енгил тутун айниқса таъсирчан ифодалайди.

Чорсу — шунчаки бозор эмас. Бу Тошкентнинг кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш мумкин бўлган жонли тарихидир.

© Sputnik / Бахром Хатамов

Миллий таомлар усталари: кабоб, норин ва машҳур таомлар қаторининг бетакрор муҳити

Миллий таомлар усталари: кабоб, норин ва машҳур таомлар қаторининг бетакрор муҳити - Sputnik Ўзбекистон

1/18

Миллий таомлар усталари: кабоб, норин ва машҳур таомлар қаторининг бетакрор муҳити

© Sputnik / Бахром Хатамов

Машҳур таомлар қатори: ўчоқлар тутуни, миллий таомлар ва гавжум муҳит

Машҳур таомлар қатори: ўчоқлар тутуни, миллий таомлар ва гавжум муҳит - Sputnik Ўзбекистон

2/18

Машҳур таомлар қатори: ўчоқлар тутуни, миллий таомлар ва гавжум муҳит

© Sputnik / Бахром Хатамов

Тилларанг ўзбек патирлари — меҳмондўстлик ва миллий анъаналар рамзи

Тилларанг ўзбек патирлари — меҳмондўстлик ва миллий анъаналар рамзи - Sputnik Ўзбекистон

3/18

Тилларанг ўзбек патирлари — меҳмондўстлик ва миллий анъаналар рамзи

© Sputnik / Бахром Хатамов

Мевалар мўл-кўллиги: узум, олма, цитрус мевалар ва бошқа неъматлар

Мевалар мўл-кўллиги: узум, олма, цитрус мевалар ва бошқа неъматлар - Sputnik Ўзбекистон

4/18

Мевалар мўл-кўллиги: узум, олма, цитрус мевалар ва бошқа неъматлар

© Sputnik / Бахром Хатамов

Пишган анорнинг ёқутдек доналари

Пишган анорнинг ёқутдек доналари - Sputnik Ўзбекистон

5/18

Пишган анорнинг ёқутдек доналари

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чорсу бозорнинг гавжум қисмларидан бири

Чорсу бозорнинг гавжум қисмларидан бири - Sputnik Ўзбекистон

6/18

Чорсу бозорнинг гавжум қисмларидан бири

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ёнғоқ, майиз ва туршак мўл-кўллиги — шарқ бозорининг бой неъматлари

Ёнғоқ, майиз ва туршак мўл-кўллиги — шарқ бозорининг бой неъматлари - Sputnik Ўзбекистон

7/18

Ёнғоқ, майиз ва туршак мўл-кўллиги — шарқ бозорининг бой неъматлари

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ҳунармандлар растасида: миллий пичоқлар ва усталар маҳорати билан танишув

Ҳунармандлар растасида: миллий пичоқлар ва усталар маҳорати билан танишув - Sputnik Ўзбекистон

8/18

Ҳунармандлар растасида: миллий пичоқлар ва усталар маҳорати билан танишув

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чорсунинг сабзавот расталари ранг-баранглиги ва маҳсулотлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради

Чорсунинг сабзавот расталари ранг-баранглиги ва маҳсулотлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради - Sputnik Ўзбекистон

9/18

Чорсунинг сабзавот расталари ранг-баранглиги ва маҳсулотлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чорсунинг машҳур таомлар қаторида норин тайёрланмоқда

Чорсунинг машҳур таомлар қаторида норин тайёрланмоқда - Sputnik Ўзбекистон

10/18

Чорсунинг машҳур таомлар қаторида норин тайёрланмоқда

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ёнғоқ ва қуруқ мевалар растасида харидорлар билан самимий мулоқот

Ёнғоқ ва қуруқ мевалар растасида харидорлар билан самимий мулоқот - Sputnik Ўзбекистон

11/18

Ёнғоқ ва қуруқ мевалар растасида харидорлар билан самимий мулоқот

© Sputnik / Бахром Хатамов

Анорлар ва янги сиқилган анор шарбати

Анорлар ва янги сиқилган анор шарбати - Sputnik Ўзбекистон

12/18

Анорлар ва янги сиқилган анор шарбати

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чорсу гумбази остидаги гўшт расталари — бозорнинг гавжум қисмларидан бири

Чорсу гумбази остидаги гўшт расталари — бозорнинг гавжум қисмларидан бири - Sputnik Ўзбекистон

13/18

Чорсу гумбази остидаги гўшт расталари — бозорнинг гавжум қисмларидан бири

© Sputnik / Бахром Хатамов

Қурт маҳсулотлари — ўзбек бозорининг ажралмас қисми

Қурт маҳсулотлари — ўзбек бозорининг ажралмас қисми - Sputnik Ўзбекистон

14/18

Қурт маҳсулотлари — ўзбек бозорининг ажралмас қисми

© Sputnik / Бахром Хатамов

Бозор растасидаги дўлана — олди-сотдининг жонли лавҳаси.

Бозор растасидаги дўлана —   олди-сотдининг жонли лавҳаси. - Sputnik Ўзбекистон

15/18

Бозор растасидаги дўлана — олди-сотдининг жонли лавҳаси.

© Sputnik / Бахром Хатамов

Феруза гумбаз фонида бозорнинг кундалик ташвишлари ва маҳсулот ташиш жараёни

Феруза гумбаз фонида бозорнинг кундалик ташвишлари ва маҳсулот ташиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон

16/18

Феруза гумбаз фонида бозорнинг кундалик ташвишлари ва маҳсулот ташиш жараёни

© Sputnik / Бахром Хатамов

Гавжум бозор кўчасида маккажўхори сотувчиси

Гавжум бозор кўчасида маккажўхори сотувчиси - Sputnik Ўзбекистон

17/18

Гавжум бозор кўчасида маккажўхори сотувчиси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чорсунинг бош гумбази кенглиги ва геометрияси — Тошкент меъморчилигининг ўзига хос намунаси

Чорсунинг бош гумбази кенглиги ва геометрияси — Тошкент меъморчилигининг ўзига хос намунаси - Sputnik Ўзбекистон

18/18

Чорсунинг бош гумбази кенглиги ва геометрияси — Тошкент меъморчилигининг ўзига хос намунаси

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Туристик оқим Ўзбекистонда 22,6 фоизга ошди015.5412-08-2026
2Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда011.211-08-2026
3Йигирма беш йиллик музокаралардан сўнг қирғиз-тожик чегарасида устунлар ўрнатилмоқда0514-07-2026
4Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида кичик ўрмончалар барпо этилади04.4420-10-2026
5Александр Перовнинг ижодий мероси Тошкентда намойиш этилди — фото08.1922-09-2026
6Начавшиеся события на ближнем востоке внесли небольшие корректировки в наши ...7610-07-2026
7“Ташакурнома ёздириб олишдию, лекин болалар пулини уриб қолишди”01016-09-2020
8Қайси ҳудудда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси энг кўп — инфографика0513-07-2026
9Қарздор ҳаст ё не? Посухҳои гуногуни мақомот дар бораи корхонаи чинӣ08.9209-08-2026
10Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 баробарга ошди015.411-08-2026

Классификация: Культура. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 10.41. Источник: sputniknews-uz.com.