Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Арманистон ЕОИИдаги иштирокини тўхтатса, ким қанча йўқотади — тўрт давлат ҳисоботи

Дата публикации: 20-10-2026 12:14:47

Ҳисоботга кўра, Арманистоннинг ЕОИИдаги иштироки тўхтатилса, мамлакат ЯИМи 15,6 фоизга, иттифоқ билан савдоси 55,6 фоизга қисқариши мумкин.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20261020/armenia-eaeu-hisobot-61351559.html

Арманистон ЕОИИдаги иштирокини тўхтатса, ким қанча йўқотади — тўрт давлат ҳисоботи

Арманистон ЕОИИдаги иштирокини тўхтатса, ким қанча йўқотади — тўрт давлат ҳисоботи

Sputnik Ўзбекистон

Ҳисоботга кўра, Арманистоннинг ЕОИИдаги иштироки тўхтатилса, мамлакат ЯИМи 15,6 фоизга, иттифоқ билан савдоси 55,6 фоизга қисқариши мумкин. 20.10.2026, Sputnik Ўзбекистон

2026-10-20T17:14+0500

2026-10-20T17:14+0500

2026-10-20T17:29+0500

ўзбекистон ва еоии

еоии

арманистон

никол пашинян

экспорт

импорт

божхона божи

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61352371_0:99:3291:1950_1920x0_80_0_0_62c56f4a28bce99f54e3f5fbdb6c1a1e.jpg

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари Арманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) иштироки тўхтатилишининг эҳтимолий оқибатлари ҳақидаги ҳисоботни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашига тақдим этди.Ҳужжатга кўра, бундай қарор Арманистон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Мамлакатнинг иттифоқ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 55,6 фоизга, ялпи ички маҳсулоти эса 15,6 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.Айни пайтда ЕОИИнинг қолган тўрт аъзосида товарлар ва хизматлар умумий экспорти ҳамда импортининг эҳтимолий қисқариши 1 фоиздан ошмаслиги ҳисобланган.Арманистон ЕОИИда нималарга эришди?Ҳисоботга кўра, 2015–2025 йилларда Арманистоннинг номинал ЯИМи 10,6 миллиард доллардан 29,2 миллиард долларга етган — 2,8 баравар ўсган. Реал иқтисодий ўсиш 71,5 фоизни ташкил этган.Шу даврда ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш 1,26 миллиард доллардан 7,99 миллиард долларгача, яъни 6,3 баравар ошган.Иттифоқ Арманистон учун муҳим экспорт бозорига айланган. 2025 йилда мамлакат ташқи савдосининг 37,8 фоизи ЕОИИ ҳиссасига тўғри келган.Иштирок тўхтатилса, нималар ўзгаради?Таҳлилий ҳисоботда Арманистон учун бир қатор эҳтимолий оқибатлар келтирилган.Жумладан:Бундай ўзгаришлар божхона расмийлаштируви, техник талаблар, сертификатлаш ва савдо харажатларининг ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.Россия гази қимматлашиши мумкинЭнг сезиларли хатарлардан бири — газ нархи.Ҳисоботда Россиядан Арманистонга етказиб берилаётган газнинг базавий нархи минг куб метр учун 177,5 доллар экани кўрсатилган.Иштирок тўхтатилган сценарийда ҳисоб-китоблар 300 долларлик шартли нарх асосида бажарилган. Бу ҳозирги базавий нархдан қарийб 69 фоиз юқори.Бундай ўзгариш саноат корхоналари ва аҳолининг харажатларини ошириши мумкин. Бироқ 300 доллар шартномада белгиланган янги нарх эмас, балки таҳлилда қўлланган сценарийдир.Пул ўтказмалари икки баравардан кўпроқ қисқариши мумкин2025 йилда ЕОИИ мамлакатларидан Арманистонга қарийб 3,95 миллиард долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. Уларнинг 98 фоиздан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келган.Ҳисоботда Арманистон фуқаролари учун ЕОИИ доирасидаги меҳнат фаолияти имтиёзлари бекор қилинса, пул ўтказмалари ҳажми 1,85 миллиард долларгача камайиши мумкинлиги баҳоланган.Бу ҳолатда мигрантлардан ишлаш учун рухсатнома талаб этилиши, айрим ижтимоий кафолатлар ва меҳнат бозорига кириш шартлари ўзгариши мумкин.ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари қанча йўқотади?Ҳисоботдаги муҳим хулосалардан бири — Арманистон иштироки тўхтатилишининг қолган аъзо давлатлар иқтисодиётига таъсири нисбатан чекланган бўлиши мумкин.Энг катта йўқотишлар мутлақ қийматда Россия ҳиссасига тўғри келади. Унинг товарлар ва хизматлар экспорти 2,55 миллиард долларга, импорти эса 2,45 миллиард долларга қисқариши мумкин.Бироқ ҳисобот муаллифларининг фикрича, бу иттифоқнинг бошқа иштирокчилари учун жиддий макроиқтисодий зарба бўлмайди. Айрим товарлар етказиб берилишини ЕОИИнинг ички бозори ҳисобидан қоплаш имконияти мавжуд.Европа Иттифоқи Арманистонга нима таклиф қилмоқда?Арманистон ЕОИИ билан иқтисодий алоқаларни сақлаган ҳолда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилмоқда.2026 йил сентябрда Европа Иттифоқи Арманистон маҳсулотларига вақтинчалик савдо имтиёзларини маъқуллади. Улар ЕИга йўналтирилган Арманистон экспортининг тахминан 80 фоизини божлардан озод қилишни назарда тутади.Имтиёзлар икки йил давомида амал қилиши белгиланган. Бу Арманистон учун экспорт бозорларини диверсификация қилиш имкониятини кенгайтиради. Бироқ ушбу чора мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлганини англатмайди.ЕОИИ Арманистоннинг қолишидан манфаатдорми?Ҳужжатда Арманистоннинг ЕИга қўшилиш йўлидаги ҳаракатлари умумий божхона қоидалари ва ягона бозор фаолиятига зид келиши мумкинлиги қайд этилган.Шу сабаб қолган тўрт давлат Арманистонга нисбатан ЕОИИ шартномаси амал қилишини вақтинча тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлиги билдирилган.Ереван эса бу масалада бошқача ёндашувни илгари сурмоқда. Пашиняннинг фикрича, ҳозирча ЕИ билан яқинлашув Арманистоннинг ЕОИИ олдидаги мажбуриятларини бузмаяпти. У муқобил иқтисодий йўналишларнинг мавжудлиги иттифоқ рақобатбардошлигини ҳам ошириши мумкинлигини таъкидлаган.Шундай қилиб, Арманистон ҳозирча икки йўналиш ўртасида якуний танлов қилмаган. Унинг ЕОИИдаги иштироки тўхтатилиши ҳақида ҳам қарор қабул қилинмаган.

https://sputniknews.uz/20260828/eoii-armaniston-60031239.html

арманистон

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61352371_281:0:3012:2048_1920x0_80_0_0_2b7177906338b1bf174818b0f55c8c3e.jpg

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

еоии, арманистон, никол пашинян, экспорт, импорт, божхона божи

еоии, арманистон, никол пашинян, экспорт, импорт, божхона божи

Арманистон ЕОИИдаги иштирокини тўхтатса, ким қанча йўқотади — тўрт давлат ҳисоботи

17:14 20.10.2026 (янгиланди: 17:29 20.10.2026)

Oбуна бўлиш

Ҳисоботга кўра, Арманистоннинг ЕОИИдаги иштироки тўхтатилса, мамлакат ЯИМи 15,6 фоизга, иттифоқ билан савдоси 55,6 фоизга қисқариши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон бош вазирлари Арманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) иштироки тўхтатилишининг эҳтимолий оқибатлари ҳақидаги ҳисоботни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашига тақдим этди.

Ҳужжатга кўра, бундай қарор Арманистон иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Мамлакатнинг иттифоқ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 55,6 фоизга, ялпи ички маҳсулоти эса 15,6 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.

Айни пайтда ЕОИИнинг қолган тўрт аъзосида товарлар ва хизматлар умумий экспорти ҳамда импортининг эҳтимолий қисқариши 1 фоиздан ошмаслиги ҳисобланган.

Шунга қарамай, ҳисоботда Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон Арманистоннинг ЕОИИдан чиқишидан манфаатдор эмаслиги алоҳида таъкидланган.

Арманистон ЕОИИда нималарга эришди?

Ҳисоботга кўра, 2015–2025 йилларда Арманистоннинг номинал ЯИМи 10,6 миллиард доллардан 29,2 миллиард долларга етган — 2,8 баравар ўсган. Реал иқтисодий ўсиш 71,5 фоизни ташкил этган.

Шу даврда ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш 1,26 миллиард доллардан 7,99 миллиард долларгача, яъни 6,3 баравар ошган.

Иттифоқ Арманистон учун муҳим экспорт бозорига айланган. 2025 йилда мамлакат ташқи савдосининг 37,8 фоизи ЕОИИ ҳиссасига тўғри келган.

Иштирок тўхтатилса, нималар ўзгаради?

Таҳлилий ҳисоботда Арманистон учун бир қатор эҳтимолий оқибатлар келтирилган.

Жумладан:

ЕОИИга товар экспорти 65,8 фоизга — 3,17 миллиард доллардан 1,08 миллиард долларгача қисқариши;

ЕОИИдан импорт 48,8 фоизга камайиши;

Ўзаро хизматлар савдоси 37,7 фоизга пасайиши;

Мамлакатда истеъмол ҳажми 14,6 фоизга қисқариши;

Инфляция базавий сценарийга нисбатан 14,9 фоиз бандига ошиши мумкин.

Бундай ўзгаришлар божхона расмийлаштируви, техник талаблар, сертификатлаш ва савдо харажатларининг ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Россия гази қимматлашиши мумкин

Энг сезиларли хатарлардан бири — газ нархи.

Ҳисоботда Россиядан Арманистонга етказиб берилаётган газнинг базавий нархи минг куб метр учун 177,5 доллар экани кўрсатилган.

Иштирок тўхтатилган сценарийда ҳисоб-китоблар 300 долларлик шартли нарх асосида бажарилган. Бу ҳозирги базавий нархдан қарийб 69 фоиз юқори.

Бундай ўзгариш саноат корхоналари ва аҳолининг харажатларини ошириши мумкин. Бироқ 300 доллар шартномада белгиланган янги нарх эмас, балки таҳлилда қўлланган сценарийдир.

Пул ўтказмалари икки баравардан кўпроқ қисқариши мумкин

2025 йилда ЕОИИ мамлакатларидан Арманистонга қарийб 3,95 миллиард долларлик пул ўтказмалари келиб тушган. Уларнинг 98 фоиздан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келган.

Ҳисоботда Арманистон фуқаролари учун ЕОИИ доирасидаги меҳнат фаолияти имтиёзлари бекор қилинса, пул ўтказмалари ҳажми 1,85 миллиард долларгача камайиши мумкинлиги баҳоланган.

Бу ҳолатда мигрантлардан ишлаш учун рухсатнома талаб этилиши, айрим ижтимоий кафолатлар ва меҳнат бозорига кириш шартлари ўзгариши мумкин.

ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари қанча йўқотади?

Ҳисоботдаги муҳим хулосалардан бири — Арманистон иштироки тўхтатилишининг қолган аъзо давлатлар иқтисодиётига таъсири нисбатан чекланган бўлиши мумкин.

Энг катта йўқотишлар мутлақ қийматда Россия ҳиссасига тўғри келади. Унинг товарлар ва хизматлар экспорти 2,55 миллиард долларга, импорти эса 2,45 миллиард долларга қисқариши мумкин.

Бироқ ҳисобот муаллифларининг фикрича, бу иттифоқнинг бошқа иштирокчилари учун жиддий макроиқтисодий зарба бўлмайди. Айрим товарлар етказиб берилишини ЕОИИнинг ички бозори ҳисобидан қоплаш имконияти мавжуд.

Европа Иттифоқи Арманистонга нима таклиф қилмоқда?

Арманистон ЕОИИ билан иқтисодий алоқаларни сақлаган ҳолда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга интилмоқда.

2026 йил сентябрда Европа Иттифоқи Арманистон маҳсулотларига вақтинчалик савдо имтиёзларини маъқуллади. Улар ЕИга йўналтирилган Арманистон экспортининг тахминан 80 фоизини божлардан озод қилишни назарда тутади.

Имтиёзлар икки йил давомида амал қилиши белгиланган. Бу Арманистон учун экспорт бозорларини диверсификация қилиш имкониятини кенгайтиради. Бироқ ушбу чора мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлганини англатмайди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ЕИ ва ЕОИИга бир вақтнинг ўзида аъзо бўлиш мумкин эмаслигини тан олган. Шу билан бирга, танлов зарурати туғилмагунча ЕОИИда иштирокни давом эттириш ниятини билдирган.

ЕОИИ Арманистоннинг қолишидан манфаатдорми?

Ҳужжатда Арманистоннинг ЕИга қўшилиш йўлидаги ҳаракатлари умумий божхона қоидалари ва ягона бозор фаолиятига зид келиши мумкинлиги қайд этилган.

Шу сабаб қолган тўрт давлат Арманистонга нисбатан ЕОИИ шартномаси амал қилишини вақтинча тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлиги билдирилган.

Ереван эса бу масалада бошқача ёндашувни илгари сурмоқда. Пашиняннинг фикрича, ҳозирча ЕИ билан яқинлашув Арманистоннинг ЕОИИ олдидаги мажбуриятларини бузмаяпти. У муқобил иқтисодий йўналишларнинг мавжудлиги иттифоқ рақобатбардошлигини ҳам ошириши мумкинлигини таъкидлаган.

Шундай қилиб, Арманистон ҳозирча икки йўналиш ўртасида якуний танлов қилмаган. Унинг ЕОИИдаги иштироки тўхтатилиши ҳақида ҳам қарор қабул қилинмаган.

Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2026

28 Август, 18:41

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Названы приоритеты внешней политики Армении на ближайшие пять лет07.6420-08-2026
2Пашинян: в отношениях Армении и России сложилась атмосфера полного доверия0024-10-2018
3Явка на досрочных выборах в парламент Армении составила 51,55%0020-06-2021
4Армения нарастила экспорт в страны ЕС на 80% в 2026 году014.420-08-2026
5Казарян: этнические армяне слишком легко получают гражданство страны08.2114-08-2026
6Итоговая явка избирателей на парламентских выборах в Армении составила 48,63%0009-12-2018
7ЕС готов к сотрудничеству с избранным парламентом Армении0011-12-2018
8СВР: ЕС требует от Армении сократить присутствие российского бизнеса в стране08.2228-07-2026
9Gallup: в "европейскую перспективу" Армении верит лишь треть жителей страны0006-05-2025
10ЕОИИнинг жозибадорлик формуласи айтилди08.8614-10-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 15.43. Источник: sputniknews-uz.com.