2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ, шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар ҳамда салкам 4 трлн сўм маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратларга сарфлади. Энг кўп маблағ юрак-қон томир касалликлари дорилари учун ишлатилган.
Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»
2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ, шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар ҳамда салкам 4 трлн сўм маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратларга сарфлади. Энг кўп маблағ юрак-қон томир касалликлари дорилари учун ишлатилган.
Lotinchada Бугун, 17:29 Жамият
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилда дори воситаларига 19,7 триллион сўм сарфлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, республика бўйича 8 575 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 941 та онлайн-NKT мавжуд.
Дорихоналарда харидорларга бериладиган ва ўзида дори воситаларининг МХИКлари акс эттирилган фискал чеклар Солиқ қўмитасига аҳолининг медикаментларга қанча сарфлаётганлиги ҳақидаги маълумотлани умумлаштириш имконини беради.
2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори воситаларига жами 19,7 трлн сўмдан ортиқ, шундан 15,7 трлн сўмдан кўпроғи импорт препаратлар ҳамда салкам 4 трлн сўм маҳаллий ишлаб чиқарилган препаратларга сарфлаган.
Аҳоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган энг юқори харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
Энг кам харажатлар:
Умуман ўтган йилда дори воситалари учун энг катта харажатлар:
Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги ҳисобига шаклланган.
Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар қуйидагиларга тўғри келмоқда:
Бундай ахборотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади.
Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:
Дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим. Дори воситалари маркировкасининг ҳақиқийлигини Солиқ мобил иловаси орқали текшириш мумкин, дейилади қўмита хабарида.
Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Топ-10 необычных погодных явлений (ТОП-10) | 0 | 8.54 | 26-08-2026 |