Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди

Дата публикации: 18-10-2026 04:33:42

Икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20261018/mirziyoev-xitoy-61291411.html

Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди

Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди

Sputnik Ўзбекистон

Икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди. 18.10.2026, Sputnik Ўзбекистон

2026-10-18T09:33+0500

2026-10-18T09:33+0500

2026-10-18T09:33+0500

сиёсат

шавкат мирзиёев

ўзбекистон

хитой

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/12/61290454_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_734bd3aa80a29309e76ec75a08c54fb3.jpg

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги янги даврнинг барча шароитларида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг жорий йил август ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва соҳавий идоралар, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар даражасида фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.Ўзбекистоннинг “Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.Маълум қилинишича, қатъий келишувларга асосланган лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, 6 мингдан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Хитойлик сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш фаол давом этмоқда“Яшил” энергетика, кимё саноати, геология, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ускуна ишлаб чиқариш ва робототехника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши минтақада савдони ривожлантириш ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни мустаҳкамлашга янада кучли суръат бағишлаши таъкидланди.Музокара чоғида туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди.Яқин кунларда Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, икки мамлакат ҳудудида маданият марказлари очилади.Томонлар ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

https://sputniknews.uz/20261005/xorazm-xitoy-60977245.html

ўзбекистон

хитой

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

1920

1080

true

1920

1440

true

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/12/61290454_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_00b2938bb21651f179e5df82f2002ab4.jpg

1920

1920

true

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

252

60

Sputnik Ўзбекистон

сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, хитой

сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, хитой

Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди

Oбуна бўлиш

Икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги янги даврнинг барча шароитларида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг жорий йил август ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва соҳавий идоралар, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар даражасида фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистоннинг “Ягона Хитой” сиёсати ҳамда “уч ёвуз куч”га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.

Маълум қилинишича, қатъий келишувларга асосланган лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, 6 мингдан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Хитойлик сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш фаол давом этмоқда

“Яшил” энергетика, кимё саноати, геология, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ускуна ишлаб чиқариш ва робототехника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди

“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши минтақада савдони ривожлантириш ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни мустаҳкамлашга янада кучли суръат бағишлаши таъкидланди.

Музокара чоғида туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди.

Яқин кунларда Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, икки мамлакат ҳудудида маданият марказлари очилади.

Томонлар ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Студент на экзамене  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026

5 Октябр, 18:40

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Савдо ва транспорт: Мирзиёев Марказий Осиё вазирлари билан яна нималарни муҳокама қилди06.2919-10-2026
2Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди07.0616-10-2026
3Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди — нималар муҳокама қилинди04.621-09-2026
4Shavkat Mirziyoyev 9 ta davlat elchilaridan ishonch yorliqlarini qabul qilib oldi010.8728-07-2026
5Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади09.1821-09-2026
6Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг вазифалари белгиланди01023-07-2026
7Мирзиёев ва Рубио Самарқандда инвестиция кенгаши йиғилишида қатнашади08.8819-10-2026
8Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга икки кунлик ташрифи бошланди01018-09-2026
9Shavkat Miziyoyev Qozog‘istonga amaliy tashrif bilan boradi07.928-07-2026
10Мирзиёев освободил от должности советника, который много лет работал в его команде08.8214-08-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 10. Источник: sputniknews-uz.com.