Ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши ташкил қилинади. Кенгаш сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.
https://sputniknews.uz/20261016/shavkat-mirziyoev-yoqilgi-energetika-sohasidagi-investorlar-bilan-ochiq-muloqot-otkazdi-61249472.html
Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши ташкил қилинади. Кенгаш сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади. 16.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-16T16:24+0500
2026-10-16T16:24+0500
2026-10-16T16:35+0500
энергетика
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/10/61249874_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_2d5ca7ab704b140f5c535a233d5a321d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Ўтган даврда қилинган ишларЎтган даврда соҳага 35 миллиард доллар инвестиция киритилди, ҳамкор давлатлар сони 2-3 тадан 10 тадан ортиққа етди. Бугун умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Улар доирасида 3 минг мегаватт генерация ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади.Энди лойиҳалар ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб очиқ танловга чиқарилади.Илк босқичда "яшил" қувватларни тез яратиш учун лойиҳалар кўпинча инвесторлар таклиф қилган ҳудудларда жойлаштирилди. Бу кўплаб сармоя жалб этиш имконини берди. Бироқ айрим жойларда қувватлар тўпланиб, электрни бошқа ҳудудларга етказиш харажатлари ошди.Танловга қўйиладиган ҳар бир лойиҳа бўйича ер майдони, тармоққа уланиш нуқтаси ва муддати, электрни харид қилиш ҳамда тўлов шартлари аввалдан эълон қилинади. Барча инвесторлар учун талаблар тенг бўлади, тўлов интизоми ва хатарларни камайтириш механизмлари мустаҳкамланади. Энергетика соҳасининг бош режасиБиринчи марта энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади. Бу ҳужжатларда қайси ҳудудда электрга талаб ўсиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватлар қаерда самарали ишлаши кўрсатилади. Шу асосда инвесторлар ҳам ўз режаларини узоқ муддатга тузиши мумкин бўлади. Президент янги станциялар билан бирга электрни истеъмолчига етказиб берадиган тармоқларни ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Генерация, узатиш ва энергия сақлаш тизимлари ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаши керак. Ҳозир Фарғона, Андижон ва Наманганда талабнинг бир қисми бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилган электр ҳисобидан қопланмоқда. Янги саноат зоналари ва йирик корхоналарнинг ишга тушиши тармоқларга юкламани янада оширади. Дата-марказлар учун майдонлар олдиндан белгиланадиСунъий интеллект ва дата-марказлар электрга талаб тез ўсаётган йўналишлардан. Улар учун ер, тармоққа уланиш имконияти ва "яшил" энергия манбаи мавжуд майдонлар олдиндан белгиланади.Тармоқлар янгиланади, сақлаш қувватлари баспо этилади Сўнгги беш йилда электр тармоқларини модернизация қилишга 2 миллиард доллардан зиёд йўналтирилди. Навбатдаги катта вазифа тармоқларни янгилаш ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришдир.Бундан буён устуворлик генерация, сақлаш ва тармоқларни биргаликда қамраб оладиган комплекс лойиҳаларга берилади. Узоқ муддатли энергия сақлаш учун гидроаккумуляция станцияларини қуришда ҳам инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.Тақсимлаш тармоқларида хусусий сектор иштироки ҳам кенгайтирилади. Самарқандда бошланган ёндашувни Жиззах ва Тошкент вилоятларида давом эттириш режалаштирилган. Мақсад – электр йўқотишларини камайтириш ва истеъмолчиларга хизмат сифатини яхшилаш.“Энг арзон энергия – тежалган энергия”, - деди президент. Энергетика соҳаси экспорти Ўзбекистон энергетикада ички бозор билан чекланмайди. Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий орқали "яшил" энергияни Европага етказиш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда. Афғонистон ва Жанубий Осиё бозорлари ҳам истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.Энергетика лойиҳаларида мис маҳсулотлари, кабель, трансформатор, металл конструкциялар ва қурилиш материалларига катта талаб бор. Президент маҳаллий корхоналар сифат, нарх ва стандартлар бўйича рақобатлаша олишини қайд этди.Президент ушбу кўрсаткични 3-4 баробар ошириш мумкинлигини таъкидлади. Саноат кооперацияси агентлиги ва маҳаллий уюшмалар инвесторларга зарур маҳсулотнинг сифати ва ҳажмини аниқлаб, уни етказиб беришда корхоналар билан ишлайди.Жиззах вилояти Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ерда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади. Давлат раҳбари инвесторларни бу лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка чақирди.Нефть-газ соҳасиҲозир Устюрт минтақасидаги 6 та инвестиция блокида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Хорижлик ҳамкорларга таклиф қилиш учун бошқа ҳудудларда яна 128 та блок тайёрланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларда 5 триллион 800 миллиард куб метр газ ва 560 миллион тонна суюқ углеводород ресурслари мавжуд. Президент газдан фақат электр олиш эмас, уни чуқур қайта ишлаб, кўпроқ қўшилган қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади. Қашқадарёдаги синтетик суюқ ёқилғи мажмуасида йилига 1,5 миллион тоннагача ёқилғи ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.Бухоро вилоятида полиетилен, полипропилен ва ПEТ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган МТО лойиҳаси албатта амалга оширилиши қайд этилди. Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш ҳам кўзда тутилган.Ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгаши ташкил қилинадиЭнергетика лойиҳалари катта сармоя ва мураккаб инфратузилмани талаб қилади. Ер ажратиш, тармоққа уланиш ёки техник шарт олишдаги биргина кечикиш ҳам бутун лойиҳага таъсир қилади.“ACWA”, “Vision Invest”, “DataVolt”, “Voltalia” вa “EDF” каби компаниялар бу масалаларни доимий мулоқот орқали ҳал қилишни таклиф этди.Кенгаш ер ажратишдан объект ишга тушгунига қадар сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
энергетика, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
энергетика, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
16:24 16.10.2026 (янгиланди: 16:35 16.10.2026)
Oбуна бўлиш
Ёқилғи-энергетика соҳасида Инвесторлар кенгаши ташкил қилинади. Кенгаш сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Ўтган даврда соҳага 35 миллиард доллар инвестиция киритилди, ҳамкор давлатлар сони 2-3 тадан 10 тадан ортиққа етди.
Қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳисобига қайта тикланувчи энергиянинг жами генерациядаги улуши 31 фоизга кўтарилди. "Яшил" қувватлар 11,1 гигаваттни ташкил этмоқда. Аҳоли жон бошига электр энергияси ишлаб чиқариш 28 фоизга ошиб, 2 минг 300 киловатт-соатга етди.
Бугун умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди. Улар доирасида 3 минг мегаватт генерация ва 400 мегаватт энергия сақлаш қуввати яратилади.
2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват яратиш мақсад қилинган. Натижада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 129 миллиард киловатт-соатдан ошади, қайта тикланувчи энергия улуши 54 фоизга етади.
Илк босқичда "яшил" қувватларни тез яратиш учун лойиҳалар кўпинча инвесторлар таклиф қилган ҳудудларда жойлаштирилди. Бу кўплаб сармоя жалб этиш имконини берди. Бироқ айрим жойларда қувватлар тўпланиб, электрни бошқа ҳудудларга етказиш харажатлари ошди.
Танловга қўйиладиган ҳар бир лойиҳа бўйича ер майдони, тармоққа уланиш нуқтаси ва муддати, электрни харид қилиш ҳамда тўлов шартлари аввалдан эълон қилинади. Барча инвесторлар учун талаблар тенг бўлади, тўлов интизоми ва хатарларни камайтириш механизмлари мустаҳкамланади.
Биринчи марта энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача тармоқларга уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлга қадар тўлиқ бош режа тақдим этилади.
Бу ҳужжатларда қайси ҳудудда электрга талаб ўсиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватлар қаерда самарали ишлаши кўрсатилади. Шу асосда инвесторлар ҳам ўз режаларини узоқ муддатга тузиши мумкин бўлади.
Президент янги станциялар билан бирга электрни истеъмолчига етказиб берадиган тармоқларни ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Генерация, узатиш ва энергия сақлаш тизимлари ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаши керак.
Ҳозир Фарғона, Андижон ва Наманганда талабнинг бир қисми бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилган электр ҳисобидан қопланмоқда. Янги саноат зоналари ва йирик корхоналарнинг ишга тушиши тармоқларга юкламани янада оширади.
Сунъий интеллект ва дата-марказлар электрга талаб тез ўсаётган йўналишлардан. Улар учун ер, тармоққа уланиш имконияти ва "яшил" энергия манбаи мавжуд майдонлар олдиндан белгиланади.
Ҳар бир йирик дата-марказда асосий ва захира электр таъминоти, энергия сақлаш ҳамда совитиш тизимлари биргаликда режалаштирилади. Сармоядорлардан электр ва сувдан самарали фойдаланадиган ечимлар кутилмоқда.
Сўнгги беш йилда электр тармоқларини модернизация қилишга 2 миллиард доллардан зиёд йўналтирилди. Навбатдаги катта вазифа тармоқларни янгилаш ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантиришдир.
2030 йилгача 5 минг километр тармоқ ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг катта қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Бундан буён устуворлик генерация, сақлаш ва тармоқларни биргаликда қамраб оладиган комплекс лойиҳаларга берилади. Узоқ муддатли энергия сақлаш учун гидроаккумуляция станцияларини қуришда ҳам инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
Тақсимлаш тармоқларида хусусий сектор иштироки ҳам кенгайтирилади. Самарқандда бошланган ёндашувни Жиззах ва Тошкент вилоятларида давом эттириш режалаштирилган. Мақсад – электр йўқотишларини камайтириш ва истеъмолчиларга хизмат сифатини яхшилаш.
“Энг арзон энергия – тежалган энергия”, - деди президент.
Ўзбекистон энергетикада ички бозор билан чекланмайди. Озарбайжон ва Қозоғистон билан Каспий орқали "яшил" энергияни Европага етказиш лойиҳаси амалий босқичга ўтмоқда. Афғонистон ва Жанубий Осиё бозорлари ҳам истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.
Энергетика лойиҳаларида мис маҳсулотлари, кабель, трансформатор, металл конструкциялар ва қурилиш материалларига катта талаб бор. Президент маҳаллий корхоналар сифат, нарх ва стандартлар бўйича рақобатлаша олишини қайд этди.
Хитойнинг “Чина Энержи” компанияси 8 та энергия сақлаш станцияси қурилишида қарийб 40 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланди. Уларнинг қиймати 200 миллион долларга яқин бўлди. Ўтган йили эса энергетикадаги барча инвестиция лойиҳаларида маҳаллий товар ва хизматлар қиймати 740 миллион долларга етди.
Президент ушбу кўрсаткични 3-4 баробар ошириш мумкинлигини таъкидлади. Саноат кооперацияси агентлиги ва маҳаллий уюшмалар инвесторларга зарур маҳсулотнинг сифати ва ҳажмини аниқлаб, уни етказиб беришда корхоналар билан ишлайди.
Ҳозир юқори кучланишли ускуналар, энергия сақлаш тизимларининг бошқарув модуллари ва шамол генераторлари бутловчи қисмлари катта ҳажмда импорт қилинмоқда. Уларни маҳаллийлаштириш бўйича 850 миллион долларлик 12 та истиқболли лойиҳа тайёрланган.
Жиззах вилояти Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ерда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади. Давлат раҳбари инвесторларни бу лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка чақирди.
Ҳозир Устюрт минтақасидаги 6 та инвестиция блокида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Хорижлик ҳамкорларга таклиф қилиш учун бошқа ҳудудларда яна 128 та блок тайёрланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларда 5 триллион 800 миллиард куб метр газ ва 560 миллион тонна суюқ углеводород ресурслари мавжуд.
Президент газдан фақат электр олиш эмас, уни чуқур қайта ишлаб, кўпроқ қўшилган қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади. Қашқадарёдаги синтетик суюқ ёқилғи мажмуасида йилига 1,5 миллион тоннагача ёқилғи ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Бухоро вилоятида полиетилен, полипропилен ва ПEТ маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган МТО лойиҳаси албатта амалга оширилиши қайд этилди. Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш ҳам кўзда тутилган.
Энергетика лойиҳалари катта сармоя ва мураккаб инфратузилмани талаб қилади. Ер ажратиш, тармоққа уланиш ёки техник шарт олишдаги биргина кечикиш ҳам бутун лойиҳага таъсир қилади.
“ACWA”, “Vision Invest”, “DataVolt”, “Voltalia” вa “EDF” каби компаниялар бу масалаларни доимий мулоқот орқали ҳал қилишни таклиф этди.
Буни ҳисобга олиб, президент ёқилғи-энергетика соҳасида инвесторлар кенгашини ташкил этишга қарор қилганини таъкидлади. Кенгашга президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилик қилади.
Кенгаш ер ажратишдан объект ишга тушгунига қадар сармоядорлар дуч келадиган масалаларга тезкор ечим топиш билан шуғулланади.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Мирзиёев ва Рубио Самарқандда инвестиция кенгаши йиғилишида қатнашади | 0 | 8.88 | 19-10-2026 |
| 2 | Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради | 0 | 8.92 | 18-10-2026 |
| 3 | Президент Сергелидаги Ўзгариш маҳалласи ва у ердаги когенерация марказини бориб кўрди | 0 | 7 | 04-07-2026 |
| 4 | Савдо ва транспорт: Мирзиёев Марказий Осиё вазирлари билан яна нималарни муҳокама қилди | 0 | 6.29 | 19-10-2026 |
| 5 | Президент Сергелидаги бадбўй ҳид муаммосини 1 сентябргача ҳал этишни топширди | 0 | 7 | 04-07-2026 |
| 6 | Мирзиёев Хитой Давлат кенгаши бош вазирини қабул қилди | 0 | 10 | 18-10-2026 |
| 7 | Президент Узбекистана заявил о важности внедрения возобновляемых источников энергии | 0 | 0 | 23-08-2019 |
| 8 | Нұрлыбек Нәлібаев халықаралық ірі компаниялардың басшыларымен инвестициялық жобаларды талқылады | 0 | 5 | 04-07-2026 |
| 9 | Когондаги портлаш: Нима маълум? | -1 | 11.48 | 08-12-2025 |